Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 80-моддасининг 3-бандига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига ҳамда “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 70-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Шухрат Тагаймуратавич Полванов судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга Ўзбекистан Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайлансин.

2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг Раиси                  Т. Нарбаева

 

Тошкент шаҳри,

2022 йил 19 ноябрь,

№ СҚ-663-IV.