Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарори

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9 ва 15-моддаларига ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати

Қ  А  Р О  Р     Қ И  Л  А Д  И :

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 5 сентябрдаги “М.К.Камаловни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида”ги 1187-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Шу муносабат билан Мурат Каллибекович Камалов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилсин.
  2. Аманбай Тлеубаевич Оринбаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари этиб сайлансин.
  3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси  Т. Нарбаева

Тошкент шаҳри,
2022 йил 13 сентябрь,
 № СҚ-613–IV.