Барча замонавий ижтимоий тармоқлар, онлайн-сервислар ва мобиль иловалар интернет тармоғида болаларни қўрқитиш муаммосидан хавотирда.

Болалар ота-оналаридан сир яширганлари учун кўпчилик катталар бу муаммодан бехабарлар. Кўпинча болалар  таъқиб қилиш жиноятга айланганда ҳам, буни ота-оналарига айтмайдилар. Аксарият ота-оналар бу безорилик  жиддий оқибатларга олиб келмайди, деб ҳисоблашади ва бу хато қараш бола ҳаётида қимматга тушиши мумкин.

Бугунги кунда деярли ҳамма боланинг қўлида уяли алоқа телефони бор. Гаджетлар болаларни таъкиб қилишнинг  янги имкониятларни яратди.  Безори ва жиноятчилар болаларни тўла назорат қилиш учун улардан фойдаланадилар. Болалар бу матоҳ шунчаки назорат воситаси бўлиши мумкин деб ўйламайдилар ҳатто. Масалан, ғараж ниятли кишилар ўсмирни ўғирлик ёки оғиррор жиноятлар содир этишга ундашлари мумкин. Катталар учун бу ғалати туюлиши мумкин, бироқ кўпроқ қўрқитиш ёқи ҳақорат қилиш  ҳақиқатан ҳам болани  жиноятга қўл уришига мажбур қилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Энг яхши ҳолатда, у товламачиларга бериш учун ота-онасининг пулини ўғирлайди. Ота-оналар буни сезиб қолишганда, пуллар уларга нега керак бўлганини айтишмайди. Болалар ота-оналаридан кўра, товламачилардан кўпроқ қўрақдилар. Баъзида бу далил бўла олади, таъмагирлар ҳақиқатан ҳам жабрланган боланинг ота-онасига нисбатан ҳам қўрқинчли ҳатти ҳаракатларни амалга ошира оладилар.

Масалан, Россияда товламачилар  боласининг бу муаммосидан хабар топган ота-онани ўлдирган кўплаб ҳолатлар қайд этилган. Шу боис, ота-оналар бундай ҳолатларда ўқув муассасасига мурожаат қилмасликлари, масалага мустақил равишда ойдинлик киритишга уринмасликлари керак. Энг яхши чора – ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиш. Шунингдек, вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноятлар бўйича маҳаллий қонунчилик терминологияси ва ўзига хос хусусиятларини ўрганиш мақсадга мувофиқ.

Агарда болани таъқиб қилиш ижтимоий тармоқда  содир этилаётган бўлса, бу кенг доирадаги одамлар, жумладан бегоналарнинг эътиборини жалб қилиши мумкин.  Бундай нохуш ҳолатлар қаерда содир этилмасин, унга нисбатан беэътибор бўлмаслик керак.

Кибербуллингга қарши кураш нафақат  таъқибчиларни тўхтатиш учун, балки инсонларга  ҳар ким ижтимоий тармоқда ҳам, ҳаётда ҳам  ўзига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишга лойиқлигини эслатиш учун керак.

Кимдир интернет тармоғида таъқиб қилинса, у ўзини ҳамма жойда, ҳатто ўз уйида ҳам кузатаётгандек туюлади. У товламачилардан ҳеч қаёққа қутулиб бўлмайди, деган ҳаёлга боради. Бундай ҳатти-ҳаракатлар узоқ муддатли  руҳий, ҳиссий ва жисмоний оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бировнинг масхара қилиши ёки таъқиб қилишидан қўрқиш жабрланганларга  муаммони  айтиб бериш ёки уни ҳал қилишга уринишга тўсқинлик қилади.  Бошқа илож топилмай қолган тақдирда, интернет-таъқиб инсонни суиқасдгача олиб бориши мумкин.

Роман БОНДАРЧУК, ЎзА