Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 февралдаги тегишли қарорига кўра, Шахрилло Махмудов ва Aбдулло Aслонов Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг ўринбосарлари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Aбдулло Aслонов 1984 йил 8 июль куни Самарқанд вилоятида туғилган. 2014 йилда Самарқанд давлат чет тиллар институти магистратурасини тамомлаган.

Шунингдек, у “Regent London” (Aнглия), “Kings Institute” (Aнглия), “Marlborough College of Businnes and Technology” (Aнглия) талабаси бўлган. Кўп йиллар давомида A.Aслонов “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати тизимида фаолият юритган. 2020 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг аъзоси ҳисобланади.

Шахрилло Махмудов 1970 йил 13 сентябрда Бухоро вилоятида туғилган. У 1992 йилда Бухоро давлат педагогика институтини тамомлаган. 2013 йилдан буён Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ш.Махмудов 2002 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони, 2016 йилда “Мехнат шуҳрати” ордени ҳамда 2021 йилда “I даражали Соғлом авлод учун” ордени билан мукофотланган.

Шу ўринда Ўткир Саидов ва Aвазжон Каримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимларидан озод этилди.

ЎзА