Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Покистон стратегик шериклигининг бугунги ҳолати ва томонларни қизиқтирган соҳаларни ҳар томонлама ривожлантириш истиқболи муҳокама қилинди.

Икки давлат раҳбарлари ўртасида аввал эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Турли даражадаги бўлажак расмий учрашувлар жадвали кўриб чиқилди.

Ташқи ишлар вазирлиги

матбуот хизмати