Яқинда давлатимиз раҳбарининг «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинган эди.

Мазкур ҳужжат билан 2022 йил 1 январдан ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси лавозимлари таъсис этилган.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимида ишлаб келаётган 38 нафар ходим бугун ҳоким ёрдамчиси лавозимида ўз фаолиятини бошлади.

Маълумот учун, ҳоким ёрдамчилари фаолиятидан мақсад маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни «хонадонбай» ўрганиш, аҳолининг бандлик даражаси, оилаларнинг даромад манбалари, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини таҳлил қилиш ва аҳолининг даромадини оширишга кўмаклашишдан иборат.

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА