БМТ Қозоғистондаги вазиятни хавотир билан кузатиб бормоқда, муҳими, барча томонлар зўравонликдан тийилиши керак, деди БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик брифингда.

«Биз Қозоғистонда юзага келган вазиятни хавотир билан кузатиб турибмиз. Энг муҳими, ушбу воқеаларга алоқаси бўлган барча томонлар ўзларини тийиб, зўравонликларга йўл қўймасин ва барча муаммоларни ҳал қилиш учун мулоқот йўлини қўллаб-қувватласин», – деди Дюжаррик.

Қозоғистондаги БМТ ходимларига ҳозирча таҳдидлар йўқ, деди БМТ бош котибининг расмий вакили. «Бизнинг Қозоғистонда ваколатхонамиз бор. Ходимларимиз билан боғландик. Уларнинг хавфсизлигига, ҳаёти ва ишлашига таҳдидлар йўқ», – деди Дюжаррик брифингда.