Аввал хабар берганимиздек, “Янги Ўзбекистон” боғида давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири давом этмоқда.

Тантанали байрам тадбирида Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқимизга байрам табригида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

– Биз қишлоқ хўжалигида нархлар шаклланишига давлат аралашув́ини бекор қилдик, пахта ва ғалла етиштиришда давлат буюртмаси тугатилди.

122 та пахта-тўқимачилик кластери фаолияти йўлга қўйилиб, юқори ҳосил олишга эришилди. Қишлоқ хўжалигини молиялаш тизими қайта кўриб чиқилмоқда.

Биз ҳудудларни тармоқлар билан бирга комплекс ривожлантириш бўйича янги тизимни жорий этдик.

Бунинг натижасида ҳудудларнинг молиявий имкониятлари кенгайиб, 2021 йилнинг ўзида маҳаллий дастурлар учун қўшимча

3 триллион сўм маблағ шакллантириш имконияти пайдо бўлди, – деди давлатимиз раҳбари.

Тантанали байрам тадбири давом этмоқда.

ЎзА