Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, XXXII ёзги Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этган спортчи ва мураббийлар давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.

Бугунги бўлиб ўтган тадбирда ушбу мукофотлар тантанали равишда топширилди.

– Сизларга топширилган юксак мукофотлар барчангизнинг меҳнатингиз, истеъдод ва маҳоратингизга халқимиз ва Ватанимиз томонидан берилган муносиб баҳо, эътироф рамзидир. Аминманки, бу эҳтиром ва ишонч сизларга янги куч-ғайрат бағишлаб, янада улкан ғалабаларга чорлайди.

Ана шундай эзгу мақсад йўлида барчангизга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат, оилавий бахт ва омад ёр бўлишини тилайман.

Фурсатдан фойдаланиб, сизларни яқинлашиб келаётган энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман, – деди Президентимиз.

 

ЎзА