Наманган вилояти Тўрақўрғон шаҳрининг «Ёшлик» стадионида жорий йил 12-13 июнь кунлари 16 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида спортнинг регби –-7 тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Чемпионатда Қорақалпоғистон, Хоразм, Тошкент, Фарғона, Наманган, Жиззах, Навоий, Андижон жамоалари иштирок этди.

Мазкур чемпионатда қизлар ўртасида қорақалпоғистонлик спортчилар 1-ўринни эгаллади.

– Қизларимизнинг муваффақияти бизни ғоят қувонтирди, – дейди мураббий Антон Михайлов. – Қорақалпоғистонда регби спорти оммалашиб бормоқда. Қизларимизнинг кўрсатган натижаси шундан далолат.

Ушбу мусобақада қизлар ўртасида Наманган 2-ўринга, Тошкент шаҳри эса 3-ўринга муносиб топилди. Йигитлар ўртасида Фарғона 1-ўрин, Наманган 2-ўрин, Навоий вилояти эса 3-ўринга эга бўлди.

 

Е.Қаноатов, ЎзА