Куни кеча Президентимизнинг парламентга қилган Мурожаатномасини тинглаб ўтирар эканман, кўп нарсалар хаёлимдан ўтди. 

Аввало, давлатимиз раҳбари ушбу мурожаат билан узоқ йиллар тараққиётимизга халал бериб келган иллатларни ҳеч бир пардозларсиз ўз номи билан атаб, жамоатчиликн, айниқса, депутатларни уларга қарши курашга чорлади. Кўлами ва миқёсига кўра, улкан режалар, халқимиз турмуш тарзини тубдан яхшилашга йўналтирилган лойиҳалар тўғрисида, кенг кўламли инвестициялар ҳақида гапирди.

Давлатимиз раҳбарининг жамиятимиз тақдирида ОАВларнинг ўзига хос ўрни ва ролига берган баҳоси бизни қувонтирди. Ўзбекистон журналистикаси бугунги кунда, таъбир жоиз бўлса ўзига хос медиамаконни ташкил этади. Унинг ўзига хос ривожланиш, глобаллашаётган дунёга мос тараққиёт йўли бўлиши керак. Бироқ мазкур улкан ижтимоий ҳодиса равнақи шу чоққача бир-иккита факультетлар доирасида қолиб келарди. Пойтахтимизда Журналистика ва оммавий коммуникация воситалари университети ташкил этилиши соҳа ривожига муносиб хизмат қилади. Журналист кадрлар тақчиллиги бош муҳаррир сифатида мени ҳам қийнаб келаётган муаммолардан бири. Университетнинг ташкил этилиши маҳаллий ОАВларини малакали мутахассислар билан таъминлашга хизмат қилади, газета, журнал ва маҳаллий телерадио даражасини сифат жиҳатидан юксалтиради.

Маҳмуджон Парпиев,
 
Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси
Наманган вилояти бўлими раиси,
«Наманган ҳақиқати» газетаси бош муҳаррири.

 

ЎзА