Хитой ўз фирмаларини хорижий қонунлардан ҳимоя қиладиган янги қоидалар жорий этиб, AҚШ санкцияларига қарши турмоқда.
Дам олиш кунлари эълон қилинган ўзгаришлардан маълум бўлдики, Хитой судлари чекловларга риоя қилган компанияларни жазолашга киришади.
Дональд Трамп AҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид деб ҳисоблаган Хитой компанияларини нишонга олишда давом этмоқда. Шунингдек, қора рўйхатдаги фирмаларга эҳтиёт қисмлар етказиб берган компанияларга ҳам жазо қўлланади.
Душанба куни Нью-Йорк фонд биржасида рўйхатга олинган учта йирик Хитой телекоммуникация фирмаларининг акциялари ўзларининг ҳарбийлари билан алоқадорликда гумон қилиниб рўйхатдан чиқарилиши кўзда тутилган.
Трампнинг ноябрь ойида имзолаган фармонига кўра, Нью-Йорк фонд биржаси “China Mobile”, “China Telecom” ва “China Unicom Hong Kong”ни савдолардан олиб ташлашга қарор қилган.
Делистинглар хитойлик фирмаларга қарши сўнгги ойларда амалга оширилган ҳаракатлар “Tik-Tok”, “Huаwеi” ва микрочип ишлаб чиқарувчи “SMIC” компанияларининг таъқиб қилишига сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Трамп Хитойнинг саккизта дастури орқали, жумладан, машҳур тўловлар платформаси “Alipay” ва “Chat Pay” билан операцияларни тақиқлаш тўғрисида фармонни имзолаган эди.
AҚШ президенти бундай технологик компаниялар Хитой ҳукумати билан маълумот алмашишини даъво қилмоқда. Улар эса буни рад этмоқда.