"Акция О" ғолиблари тақдирланди

Ўлкамизда Янги йил шукуҳи сезила бошлаган шу кунларда юртдошларимиз учун турли тадбирлар, қизиқарли акциялар ўтказилмоқда.

Пойтахтимиздаги «Афсона» савдо марказида «Зелений чай» компанияси томонидан ўтказилган «Акция О» акцияси ғолиблари тақдирланди.
photo_2017-12-18_18-01-25.jpg
Акциянинг дастлабки босқичида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти вакиллари қатнашди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад савдо ҳажмини ошириш, қолаверса, узоқ йиллар давомида компания харидорига айланган исътемолчиларни маиший техника воситалари билан мамнун қилишдан иборат бўлди.
photo_2017-12-18_18-01-46.jpg
Тадбир ҳақиқий маънодаги байрамга айланиб кетди. Нафақат ғолиблар, қолаверса, барча йиғилганларга байрам кайфияти улашилди. Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармонов ва бошқа таниқли санъаткорларнинг чиқишлари маросимга янада кўтаринкилик олиб кирди.
photo_2017-12-18_18-01-58.jpg
 Шунингдек, меҳмонлар учун қизиқарли викториналар ўтказилиб, уларга ҳам компания томонидан чангютгич ва дазмол каби қимматбаҳо буюмлар совға қилинди.
Бундай узоқ муддат давом этувчи ва катта соврин жамғармасига эга промоакция Ўзбекистонда илк бор ўтказилмоқда.
 Акция соврин жамғармаси 1 000 та автомат кир ювиш машинаси, 6 000 та дазмол, 2 000 та чангютгич ва 3 миллионта 250 граммли “Зелений чай” кир ювиш кукунидан иборат бўлиши кўзда тутилган.
 Бугунга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича 150 тадан ортиқ маиший техника воситаси ва 8 мингта кир ювиш кукуни ғолиблари аниқланган.
“Акция О”нинг кейинги босқичларида вилоят ғолибларини тақдирлаш режалаштирилган.
Реклама ҳуқуқи асосида.