Тиббий техника соҳасида фойдаланувчи ушбу кўзойнак, линзали гардиш, видеокамера, бандлардан таркиб топган бўлиб, бунда бандларнинг бошланғич участкаси ичи бўш тарзда, қолган участкаси резина қопламали қилиб бажарилган ҳамда Wi-Fi передатчик, аккумулятор батареяси билан таъминланган. Гардиш мости устки планкасининг ички юзаси намни ютадиган қопламали қилиб бажарилган. Видеокамера тепасида мостнинг ўртасида ёритгич ўрнатилган кучайтиргич ва Wi-Fi передатчик ўнг ва чап бандларнинг тегишли ички бўшлиғида ўрнатилган. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги расмий сайти хабар берди.
Муаллифлар жамоаси – Акрамжон Салиев, Феруза Насирова, Моҳинур Норалиева, Давронбек Жалолиддинов ҳамда Фаррух Ўрмонов томонидан яратилган ушбу фойдали модел учун ФАП 01249 рақамли патент берилди.