Дунё бўйича COVID-19 билан касалланганлар сони қанчага етгани маълум қилинди

Дунё бўйича коронавирус инфекциясига чалинганлар сони етти миллиондан, вафот этганлар 404 минг кишидан ошди, деб хабар қилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ).
Сўнгги олинган маълумотларга кўра, ўтган кунда дунёда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 108 минг 918 та янги ҳолат аниқланган, 3 минг 539 бемор пандемия қурбони бўлган.
Шундай қилиб, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 7 миллион 39 минг 918 кишини ташкил этмоқда, ўлим ҳолати 404 минг 396 марта қайд этилган.

 

ЎзА