Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси  депутати Мухтар Ибрагимов раислигида 2020 йил 3 июнь куни коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган Фармон, Қарор ва Фармойишларда белгиланган вазифаларнинг Қорақалпоғистон Республикасининг фан, таълим, маданият ва спорт соҳаларидаги ижроси таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Олий Мажлис Сенати қўмита раиси Б.Матмуратов, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори О.Атаниязова, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Қорақалпоқ давлат университети ректори А.Реймов, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими, Маданият, Спорт вазирликлари мутасаддилари ҳамда Нукус шаҳридаги олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этишди. Видеоселектор zoom дастурий платформаси орқали ўтказилди.

Мажлисда пандемия шароитида фан, таълим, маданият ва спорт соҳалари бўйича амалга оширилаётган ишлар, соҳалар олдида турган асосий вазифалар тегишли мутасаддилар ҳисоботлари орқали атрофлича муҳокама килинди.

М.Ибрагимов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, тегишли қўмиталарда соҳаларга оид қонунчилик масалалари, ялпи мажлис муҳокамасига қўйилган қонунларларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг мамлакатимиз иқтисодиёти ва ҳалқимиз фаровонлигини таъминлашдаги аҳамиятига доир маълумотлар билан ўртоқлашди.

Олий Мажлис Сенати аъзолари Б.Матмуратов ҳамда О.Атаниязова пандемия шароитидаги олий таълим соҳасида амалга оширилаётган ишларни аниқ мисоллар асосида таҳлил қилиб, қилиниши лозим вазифаларга мутасаддиларнинг диққатини қаратди.

 

 

Мажлисда Қорақалпоғистондаги барча олий таълим муассасалари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, кун тартибидаги энг долзарб вазифалар, жумладан таълим муассасаларида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш, пандемия шароитида таълим жараёнини ташкил қилиш ва сифатини таъминлаш, жорий ўқув йилини якунлаш, таълим муассасаларининг масофавий таълим платформаларини мақбуллаштириш, уларнинг мониторинги, битирувчилар билан боғлиқ жараёнлар, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва касб-ҳунар ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларига давлат намунасидаги ҳужжатларни электрон шаклда етказиш тегишли мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.

Мажлисда Давлат тест марказининг Қорақалпоғистон Республикасидаги вакили Музаффар Абдуллаев жорий ўқув йилида қабул жараёнлари билан боғлиқ амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Мажлис иштирокчилари билан келгусида шундай видеомулоқотларни тизимли ташкил қилиб, юзага келаётган муаммолар ечимига қаратилган чора-тадбирларни бамаслаҳат ишлаб чиқиш ва амалга оширишга келишиб олинди.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги