Ўзбекистоннинг ихтирочи аёллари ўртасида танлов бўлиб ўтади

Пойтахтимиздаги Турин политехника университетида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон ихтирочи аёллари маркази томонидан “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” III республика танловининг якуний босқичи ўтказилмоқда. 
 
photo5321014182944026038.jpg
photo5321014182944026039.jpg

Анъанавий тарзда ўтказилаётган “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” республика танлови ихтирочилик, рационализаторлик ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, ўз қобилиятини намоён этаётган хотин-қизлар иштирок этади.

photo5321014182944026040.jpg
photo5321235012982516845.jpg

Танловнинг биринчи босқичида 4000 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди. Якуний босқичда 250 дан зиёд хотин-қиз иштирок этди. Унинг доирасида иқтидорли хотин-қизларнинг инновацион лойиҳалари, ишланмалари, технология ва дастурий маҳсулотлари бўйича кўргазмалар ҳам ташкил этилди.

photo5321235012982516846.jpg
photo5321235012982516847.jpg

“Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” III республика танловининг якуний босқичи доирасида форумлар, маҳорат дарслари, тақдимотлар, маърифий семинарлар бўлиб ўтади. Танловнинг ғолиблари эса 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида эълон қилинади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова сўзга чиқди.

 

Назокат УСМОНОВА, Фарҳод АБДУРАСУЛОВ (сурат), ЎзА