Марказий банк телеграм тармоғида банк номи билан нотўғри хабарлар тарқатилаётган телеграмдаги сохта канал ҳақида тезкор хабар берди.
Банк ахборот хизмати тарқатган хабарга кўра, “MARKAZIY BANK AKSIYASI” сарлавҳаси билан “zakaz_mui” деб номланган телеграм каналда тарқатилаётган ахборот Марказий банкнинг коммуникацион каналларига алоқаси йўқлиги ва ҳеч қандай асосга эга эмаслигини билдиради.
“Расмий ташкилот номидан ноқонуний фаолият юритилиши амалдаги қонунчиликнинг қўпол бузилиши ҳисобланади ва кўриб чиқиш учун республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига юборилади“, дейилади тезкор хабарда.
ЎзА