2019 йил 26 декабрь куни Ҳалқасимон қуёш тутилиши юз беради. Ушбу астрономик ҳодисани Республикамизнинг барча ҳудудларида қисман қуёш тутилиши шаклида кузатиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, тутилиш эрталаб соат 08:00 да бошланиб, 10:06 гача давом этади. Соат 9:00 атрофида тутилиш максимумга эга бўлади ва унда қуёш гардишининг учдан бир қисми тўсилади, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси.
![photo_2019-12-17_14-15-20.jpg photo_2019-12-17_14-15-20.jpg](http://uza.uz/upload/medialibrary/d63/photo_2019_12_17_14_15_20.jpg)
ЎзА