Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патрул хизмати инспектори сафдор И.Реймбаев 2019 йилнинг 13 декабрь куни эрталабки йўриқномадан сўнг тасдиқланган кундалик дислокацияга асос, соат 15:00 лар атрофида Нукус шаҳри Ерназар Алакоз кўчасида хизмат олиб бораётганида унинг ёнига Нукус онлайн блогериман деб ўзини таништирган фуқаро М.Т ЙПХ инспектори ёнига келиб турган шу пайтда «Дамас» русимли йўналишли авторанспорти кундизги ёритувчи чироқлари ёқмасдан ҳаракатланиб келаётгани учун ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилиб маъмурий баённома расмийлаштирган.
Шундан сўнг «Дамас» русимли йўналишли авторанспорт воситаси ҳайдовчиси ва фуқаро М.Т ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан.
ЙПХ инспектори ҳолат юзасидан ички ишлар бўлимига хабар берган ва «Дамас» русимли автотранспорт воситаси ва фуқаро М.Т Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 3-сонли ички ишлар бўлимига олиб борилган ва тегишли ходимлар томонидан профилактик суҳбат ўтказилиб, тез орада «Дамас» русумли автотранспорт воситаси ҳайдавчиси ва фуқаро М.Т.лар қўйиб юборилган.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармаси.