Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга ошириши мумкин. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий телеграмм канали хабар бермоқда.
Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади.
Мисол учун, Бакалавриатнинг Педагогика таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талаба 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин:
Стипендия билан – 10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида).
Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм – 4 800 000 сўм)
Изоҳ: 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланади.
ЎзА