“Ташаббус – 2019”: Президент соврини тадбиркорларни юксак марралар сари чорламоқда

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус – 2019” кўрик-танловининг мамлакат босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда мазкур кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари, қатор вазирлик, идоралар масъуллари, кенг жамоатчилик ҳамда мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар тадбиркорларга кенг имкониятлар яратаётганини алоҳида таъкидлади. Бу борада Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ҳунарманд” уюшмаси, Ёшлар иттифоқи томонидан турли вазирлик ва идоралар кўмагида анъанавий ўтказилаётган мазкур кўрик-танлов ҳам муҳим аҳамият касб этаётир.
5.jpg
Танловнинг туман ва шаҳар босқичларида 7 мингга яқин тадбиркорлик субъекти иштирок этди. Уларнинг 35 фоизи тадбиркор хотин-қизлар экани ҳам эътиборга молик. Бу, албатта, мамлакатимизда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар маҳсулидир.
Танловнинг мамлакат босқичига 69 нафар иштирокчи йўлланма олди.
Улар орасидан “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди”, “Йилнинг энг яхши фермери” йўналишларида ғолиблар сараланди.
14.jpg
Бу йўналишлар бўйича биринчи ўрин совриндорларига Президентимиз соврини – “Spark” автомобили, иккинчи, учинчи ўрин соҳибларига 20 ва 15 миллион сўмдан пул мукофотлари топширилди. Шунингдек, махсус номинациялар бўйича тақдирланганлар ҳам қимматбаҳо совғаларга эга бўлди.
Биринчи ўрин совриндорлари орасида Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги “Ситора имкон плюс” нодавлат таълим муассасаси раҳбари Наргиза Саломова ҳам бор.
28.jpg
– Бу танлов мени ўз устимда ишлаш ва изланишга ундади, – деди Н.Саломова. – Муассасамиз хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашади. Шу вақтга қадар 1600 нафардан ортиқ ёшни иш билан таъминладик. Фаолиятимизни янада кенгайтириб, янги хусусий мактаблар ва кичик тўқимачилик фабрикалари ташкил этишни режа қилганмиз. Бугунги ютуғимиз ва Президентимиз эътибори бундай мақсадларимизни амалга оширишда бизга зўр қанот бўлади.
6.jpg
8.jpg
9.jpg
11.jpg
13.jpg
17.jpg
19.jpg
20.jpg
21.jpg
23.jpg
26.jpg
27.jpg
29.jpg
32.jpg

 

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, Фарҳод АБДУРАСУЛОВ (сурат), ЎзА