Қирғизистон миллий филармониясида, анъанага мувофиқ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити иштирокчилари учун концерт намойиш этилди.
Тадбирда ШҲТга аъзо ва кузатувчи мақомидаги давлатлар раҳбарлари иштирок этди.
Маданият ва санъат халқларни яқинлаштирадиган, ўзаро англашув ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлайдиган муҳим воситадир. Бу Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мақсадларига ҳамоҳанг.
Меҳмонлар эътиборига минтақа халқлари санъатининг энг сара намуналари ҳавола этилди. Жумладан, ўзбекча куй-қўшиқлар олқишлар билан кутиб олинди.
ЎзА