Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун маблағлар ажратилади.
Давлат тиббиёт ташкилотлари ҳамда республика аҳолисини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Қарорга мувофиқ, 2019 йил Давлат бюджети ҳамда маҳаллий бюджет ҳисобидан:
• Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун маблағлар ажратилади;
• давлат тиббиёт ташкилотлари харажатларида дорилар ва тиббиёт буюмлари учун режалаштирилган бюджет маблағлари ҳудудий соғлиқни сақлаш органларига харажатлар сметасининг тегишли сатрида жамланади.
“O‘zmedimpeks” ДУКга дорилар ва тиббиёт буюмларини етказиб берганлик учун республика бюджетидан маблағлар ажратилади.
ЎзА