Шикастланган суяк тўқималарини тикловчи биомаҳсулот яратилди​

Хитойлик олимлар шикастланган суяк тўқималарини тиклаб, ўсишини таъминловчи биомаҳсулот яратди. 
“Biomaterials” журнали хабарига кўра, Тун Липин раҳбарлигидаги Хитой фанлар академияси ва Сянган университети олимлари тақдим этган биомаҳсулот юксак фототермал сезувчанликка эга.
Жониворларда ўтказилган синов янги маҳсулот таъсирида шикастланган суяк тўқималари нисбатан тез тикланишини кўрсатди. Тадқиқотчилар энди бу маҳсулотни даволаш амалиётига кенг татбиқ қилишни тавсия этмоқда.​​

 

ЎзА