Бу ҳафта илиқ ва салқин оқимлар курашади

Эртага мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмига Туркманистондан илиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Фақатгина шимолий ҳудудлар Волгабўйидан кириб келиши кутилаётган нам ва салқин ҳаво оқимлари таъсирида бўлади. Ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, лекин юртимизнинг шимолий вилоятларида қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, шимолда 0-5 даража илиқ бўлади.
20-21 февраль кунлари эса Волгабўйидан кириб келган нам ва салқин ҳаво юртимизнинг барча ҳудудларига таъсир қилади. Хусусан, 20 февраль кунлари мамлакатимизнинг катта қисмида ёғингарчилик бўлади. Ёмғир, қор ёғади. 21-февралда Фарғона водийсининг айрим жойларида қор ёғиши кутилмоқда. 22-23 февраль кунлари салқин ҳаво оқимлари аста-секин чекинишни бошлайди.
Ҳарорат 20 февралда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ, 21 февраль куни кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. 22 февраль куни кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 23 февралда эса кечаси 3 даража совуқ – 2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Мазкур об-ҳавога мос иссиқ кийиниб юрсангиз, соғлигингизга фойда.​

 

ЎзА