Президентимиз Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги Ғалаба маҳал-ласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган бунёдкор-лик ишлари билан танишди. Ҳудуддаги “Мирзачўл тикувчилик мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятида бўлди.
Маҳалла ҳудудида дастур доирасида собиқ пахта тозалаш корхонаси-нинг бўш турган биноси реконстукция қилиниб, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 3 миллиард сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишла-ри бажарилди.
Корхона йилига 8 миллиард сўмлик тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Унда маҳалладаги бузиб ташланган эски барак уй-лардан замонавий уйларга кўчиб чиққан оилалардаги уй бекалари ва касб-ҳунар коллежларини битирган қизлар “Тадбиркор аёл” уюшмаси кўмагида коллежларнинг тажрибали ишлаб чиқариш усталари томонидан тикувчилик касбига қайта тайёрланиб, иш билан таъминланди.
Жамоа вилоятдаги “Ўзбекпахтасаноат” тизимидаги ва бошқа корхона-ларга шартнома асосида махсус кийимлар тикиб бераётир. Айни пайтда корхонада эркаклар ва аёллар учун жинси матосидан кийим-кечаклар ҳам тикилмоқда.
– Мирзачўлни янада обод қилишга доир ишларни бундан кейин ҳам тизимли давом эттирамиз. Мақсадимиз одамларни рози қилиш, уларга муносиб турмуш шароити яратиш, деди давлатимиз раҳбари.
Президентимиз Ғалаба маҳалласи, Баракат кўчасида яшовчи Мақсуд Мисиров хонадонида бўлди. Хонадон эгаларини янги уй билан табриклади. Қайд этиш керакки, М.Мисировнинг турмуш ўртоғи Маърифат Ҳайдарова ва қизи Моҳинур Мелиқулова «Мирзачўл тикувчилик мажмуаси»да меҳнат қилади. Улар яратилган шароит учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.