Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин мамлакатимизга келди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Кўксарой” қароргоҳида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни қабул қилди.
Шундан сўнг икки мамлакат ўртасида бир қатор манфаатли ҳужжатлар имзоланди. Мазкур жараёнлар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртаси ҳудудлараро ҳамкорлик Биринчи форуми доирасида ташкил этилган “Матбуот маркази”да оммавий ахборот воситалари вакиллари учун тўғридан-тўғри кўрсатилмоқда.
Тадбир аввалида ҳар икки давлат расмийлари Савдо-иқтисодий, илм-фан, тўқимачилик, нефт ва газ, маданий-гуманитар, таълим, меҳнат ва бандлик, ҳарбий, соҳаларига оид ҳужжатларни имзолашди.
Шунингдек, музокаралар якуни бўйича ҳам қўшма баёнот имзоланди.
Шунингдек, музокаралар якуни бўйича ҳам қўшма баёнот имзоланди.
Давдатимиз раҳбари олий мартабали меҳмонни ташриф билан қутлаб, мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётганидан мамнун эканини билдирди.
Президентимиз Россия Ўзбекистон учун энг яқин савдо ҳамкорларидан бири экани, савдо ҳажми мунтазам ошиб бораётганини таъкидлади. Шу билан бирга давлатимиз раҳбари мамлакатлар ҳудудлари ўртасида ўрнатилаётган ҳамкорликни юқори баҳолади.
“Хавфсизлик масаласи ҳам ҳар доим диққатимиз марказида бўлади, – деди Президентимиз. – айниқса, терроризм, диний экстремизм сингари иллатларга қарши курашишда ҳам ўзаро ҳамкорлик катта самара беради”.
Шу билан бирга Ўзбекистонда Россиянинг бир қатор олий ўқув юртлари филиаллари очилаётгани таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилганидан дарак беради.
Давлатимиз раҳбари 2020 йилда Тошкент шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан “Ғалаба” мажмуаси бунёд этилишини билдирди.
Шунингдек, Президентимиз Ўзбекистонда Россия адабиёти вакилларининг юз жилдлик асарлар тўплами чоп этилишини таъкидлади.
ЎзА