“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси расмий сайтида шаҳарлараро алоқа учун ягона тариф тизими йўлга қўйилганлиги эълон қилинади.

Ушбу хабарда маълум қилинишича, “Ўзбектелеком” акциядорлик жамиятининг барча маҳаллий телефон алоқаси абонентлари шаҳарлараро қўнғироқларни амалга ошириш учун қайд этилган ягона тарифдан фойдаланади. Илгари шаҳарлараро қўнғироқлар нархи уланаётган шаҳарлар оралиғидаги масофадан келиб чиқиб дақиқасига 40 сўмдан 90 сўмгача эди, энди уларнинг қиймати Ўзбекистон бўйлаб дақиқасига 12 сўмни ташкил этади.

 

Роман Бондарчук, ЎзА