Бугун пойтахтимиздаги “Ёшлар пресс-клуби”да “Ёшлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатадиган қисқа метражли фильмлар ва видероликлар” танловининг ғолиблари билан танишинг:
1-ўринга Шокир Холиқовнинг “Чой”,
2-ўринга Шерзод Тўйчиевнинг “Сабоқ”,
3-ўринга Марс Oринбосаровнинг “Устоз” фильмлари лойиқ кўрилди.
Қолаверса, ижтимоий роликлар йўналишида Нурмуҳаммедов Равшаннинг “Ёш тадбиркор”,
Жумағулов Нурмухаммеднинг “Келажак эгасининг илтимоси” асарлари муносиб кўрилди.
Сценарийлар йўналишида эса:
1-ўринга Муҳаммадхон Юсуповнинг “Ўзбекой”,
2-ўринга Отабек Юлдашевнинг “Кичкина”,
3-ўринга Азизбек Қурбоновнинг “Муаллим” номли ижодий ишлари лойиқ кўрилди.
Ғолибларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг диплом ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.