Миллий қадриятлар ва аждодларга эҳтиромни акс эттирган ғолиблар

Бугун пойтахтимиздаги “Ёшлар пресс-клуби”да “Ёшлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатадиган қисқа метражли фильмлар ва видероликлар” танловининг ғолиблари билан танишинг:


1-ўринга Шокир Холиқовнинг “Чой”,

2-ўринга Шерзод Тўйчиевнинг “Сабоқ”,

3-ўринга Марс Oринбосаровнинг “Устоз” фильмлари лойиқ кўрилди.

Қолаверса, ижтимоий роликлар йўналишида Нурмуҳаммедов Равшаннинг “Ёш тадбиркор”,

Жумағулов Нурмухаммеднинг “Келажак эгасининг илтимоси” асарлари муносиб кўрилди.

Сценарийлар йўналишида эса:

1-ўринга Муҳаммадхон Юсуповнинг “Ўзбекой”,

2-ўринга Отабек Юлдашевнинг “Кичкина”,

3-ўринга Азизбек Қурбоновнинг “Муаллим” номли ижодий ишлари лойиқ кўрилди.

Ғолибларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг диплом ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

photo5282828114046593371.jpg
photo5283185051598694731.jpg
Эслатиб ўтамиз, танловга 30 ёшгача бўлган ижодкорларнинг 130 дан ортиқ ижтимоий ролик, қисқа метражли фильм ва адабий-бадиий сценарийлари тақдим этилган эди. Танлов доирасида қабул қилинган роликларда аждодларга эҳтиром, миллий қадриятлар, “Замонамиз қаҳрамони”, “Бу – менинг Ўзбекистоним”, “Ёшлар – келажагимиз” ғоялари акс этди. Эндиликда фильм ва ижтимоий роликлар телеканалларимиз орқали узатилади.

 

Гулчеҳра Ашурова, ЎзА