Ошкор этилмайдиган тарихий воқеа

ММА бўйича собиқ жаҳон чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор “UFC” билан янги шартнома имзолади.
Конор ушбу ташкилот томонидан ўтказиладиган олтита жангга имзо чекди. Ушбу шартномага кўра, биринчи жанг россиялик Ҳабиб Нурмагомедовга қарши 6 октябрь куни Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.
“UFC” президенти Дэйна Уайт ва Макгрегор ўртасидаги янги шартноманинг шартлари ошкор этилмади. Бироқ Дэйнанинг сўзларига кўра, бу шартнома ММА тарихида энг катта воқеа бўлди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА