Қитъа ҳоккей лигасида қандай натижалар қайд этилди?

Қитъа ҳоккей лигасининг доимий тарзда ўтказиладиган чемпионатида “Сибирь” ўз муз саройида “Авангард”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
“Динамо Минск” эса сафарда “Северсталь” жамоаси устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, “Локомотив” клуби “Витязь”ни қабул қилди. Ушбу учрашувда мезбонлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Москванинг “Динамо” жамоаси “СКА”га қарши ўтган ўйинда йирик 0:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА