FIFA рейтинги: Ўзбекистон пастлашда давом этмоқда

Бугун Халқаро Футбол Федерацияси – FIFA терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, терма жамоалар рейтингини Европа вакили Бельгия 1729 очко билан бошқариб бормоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони Франция ҳам худди шунча очко билан биринчи, Бразилия терма жамоаси 1663 очко билан учинчи, жаҳон чемпионати финалчиси Хорватия эса 1634 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. Кучли ўнталикдан Уругвай (1632), Англия (1612), Португалия (1606), Швейцария (1598), Испания (1597) ҳамда Дания (1591) терма жамоалари жой олишган.
AAAк.PNG
2014 йилги мундиал финалчилари Аргентина ҳамда Германия термалари пастроқдан ўрин олган. Аргентина 1575 очко билан 11, Германия эса 1568 очко билан 12 ўринда қайд этилган.
Осиё қитъаси вакиллари орасида энг юқори ўринда Эрон термаси қайд этилган. Форслар умумий жадвалда 1474 очко билан 34 ўринда боришмоқда. Ундан кейинги Осиё вакили Австралия 1431 очко билан 43, Япония эса 1398 очко билан 54 ўринда бормоқда.
Снимок000000.PNG
Мамлакатимиз термаси рейтингда 1245 очко билан 96 ўринда бормоқда. Бу Осиё термалари орасида 14 ўрин демакдир. Қўшниларимиз Қирғизистон термаси 1265 очко билан 91 ўринда, биздан 5 ўрин юқорироқдан жой олган. Ўзбекистондан кейинги ўринда эса Ҳиндистон бормоқда. 97 ўринда қайд этилган ҳиндлар ҳисобида 1244 очко мавжуд.
Терма жамоаларнинг навбатдаги рейтинги 25 октябрда эълон қилиниши режалаштирилган.

 

ЎзА