Колумбияда автомобиль иштирокида бахтсиз ҳодиса: қурбонлар бор

Колумбиянинг Гуадуас шаҳрида автомобиль иштирокида бахтсиз ҳодиса содир бўлди.
“Vesti.ru”нинг аниқлик киритишича, аввалроқ содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси жойида маҳаллий аҳоли йиғилиб турган бўлган. Йогурт ва музқаймоқ ортган икки машина ағдарилиб кетади. Воқеага гувоҳ бўлганлар катта йўл бўйлаб сочилиб кетган маҳсулотларни йиғишга тушади. Худди шу вақтда бошқа бир ҳаракатланаётган автомобиль тормоз тизими ишдан чиқиши ҳисобига одамлар устига бостириб боради.
Маълум бўлишича, воқеа жойининг ўзида тўрт киши ҳалок бўлган, қолган олти киши шифохонада ҳаётдан кўз юмган. Турли даражада жароҳат олганлар ўндан зиёд.

 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА