Икки дипломлиликка ўтиш юзасидан ҳамкорлик натижаси қандай бўлади?

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Россия Федерациясининг Москва давлат лингвистика университети мутахассислари билан расмий учрашув бўлиб ўтади. 
Унда асосий эътибор икки олий таълим даргоҳи ҳамкорлигида мамлакатимизда рус тилини ўрганишни янада ривожлантириш, соҳага малакали мутахассисларни тайёрлашга бағишланган икки томонлама шартномалар имзоланади.
Шунингдек, тадбир доирасида мутахассислар томонидан соҳага доир бир қатор масалалар муҳокама этилади.

 

А.Мусаев, ЎзА