Янги қўлланма тақдимотидан кутилаётган натижалар қандай?

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Миллий матбуот марказида “Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси” номли қўлланманинг тақдимот маросими ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этилаётган тадбирда Президентимизнинг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилади.

 

А.Мусаев, ЎзА