КХДР ва Жанубий Корея президентларининг учрашуви муваффақиятли ўтдими?

Икки давлат президентлари иштирокида Жанубий Корея мудофаа вазири Сон Ён Му ва КХДР Халқ қуролли кучлари вазири Но Гван Чхол ҳарбий соҳада битимни имзолашди.
Пхеньянда бўлиб ўтган саммит КХДР ва Жанубий Корея учун жуда муваффақиятли ўтди, дея хабар қилади РИА Новости.
Икки давлат президентлари иштирокида Жанубий Корея мудофаа вазири Сон Ён Му ва КХДР Халқ қуролли кучлари вазири Но Гван Чхол ҳарбий соҳада битимни имзолашди.
Уч кунлик ташриф давомида Жанубий Корея президенти икки марта Ким Чен Ин билан музокаралар ўтказади.
Учрашув чоғида икки давлат ўртасида муносабатларни яхшилаш, денуклеаризация ва Шимолий Корея ва АҚШ мулоқотини ривожлантириш, шунингдек, Корея ярим оролида ҳарбий кескинликни камайтириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

 

ЎзА