Тожикистон Президенти Ўзбекистон ҳукумати вакиллари ва санъаткорларига давлат мукофотларини топширди

Бугун Тожикистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон ҳукумати вакиллари ва санъаткорларини Тожикистон давлат мукофотлари билан тақдирлади.
Бу ҳақида Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Икки давлатлар ўртасида маданий-маърифий, инсонпарвар ҳамда тожик ва ўзбек халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларни ривожлантиришда қўшган ҳиссалари учун Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2-даражали “Исмоил Сомоний” ордени билан;
Снимок8.PNG
Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев 1-даражали “Шараф” ордени билан;
Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Зокиржон Алматов, Сув хўжалиги вазири маслаҳатчиси Исмоил Жўрабеков, Самарқанддаги тожик миллий маданият маркази раҳбари Абдуваҳоб Воҳидов, “Овози тожик” газетаси бўлим мудири Тўхтамиш Тўхтаев ҳамда БухДУ профессори Таваккал Чориев “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.
Снимок4.PNG
Шунингдек, маданий алоқаларни мустаҳкамлашда қўшган ҳиссалари учун Шерали Жўраев ҳамда Мавлуда Халиловалар «Тожикистон халқ артисти» фахрий унвони билан тақдирланди.
40337765_2124615064278758_1025158120315289600_n.jpg
Мукофотларни бугун шахсан Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг ўзи топширган.
Ўзбекистон ва Тожикистон бугун нафақат дўстона алоқаларга эга бўлибгина қолмай, балки узоқ йиллик ҳамкорликни кўзлаган стратегик шериклар ҳамдир, деб ёзади Тожикистон Президенти матбуот хизмати.

 

ЎзА