Жорий йилнинг 18-21-декабрь кунлари Истанбул шаҳрида 21-Халқаро гастрономик пазандачилик фестивали бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси вакиллари ҳам иштирок этди.
Туризм қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон ошпазлари делегацияси “Istanbul Gastronomy Festival 2024”да юқори натижалар кўрсатиб, индивидуал номинациялар бўйича Гран-при ва бир қатор мукофотларни қўлга киритди.
Фестивалда дунёнинг турли мамлакатларидан келган ошпазлар, шунингдек, дунёнинг турли нуқталаридан жаҳон миқёсидаги ҳакамлар иштирок этди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси 2010 йилдан буён жаҳон ошхонасининг ошпазлик стандартларини сақлаб қолиш ва яхшилашга қаратилган Бутунжаҳон ошпазлар ҳамжамиятлари уюшмасининг расмий аъзоси ҳисобланади.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА