– Туркия йиллар давомида орзу қилган ишни президент Режеп Таййип Эрдоған “дўстона йўл билан” амалга оширди, -дея фикр билдирган АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп.

Унинг таъкидлашича, Туркия Суриянинг собиқ раҳбари Башар ал-Асадни ҳокимиятдан ағдарган “жангариларни” назорат қилмоқда.

–Туркия асосий кучдир. Эрдоған билан яхши муносабатдамиз, лекин тан олиш керакки, у катта ҳарбий кучга эга қудратли армия яратган, -деди Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан кейинги илк матбуот анжуманида.

Мусулмон Зиё, ЎзА