Нью-Йорк Федерал захира банки – FED ҳисоботига кўра, америкаликларнинг кредит карталари бўйича қарзи ўсишда давом этмоқда ва янги рекордга етди, дея хабар бермоқда “Fox Business” нашри.

Кредит карталари бўйича умумий қарз учинчи чоракда 1,17 триллион долларга ўсди, бу ўтган чоракка нисбатан 24 миллиард долларга кўп. Ушбу маълумотлар “FED”таҳлилига кўра, 2003 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Юқори инфляция кундалик эҳтиёжлар учун кўпроқ пул тўлашга мажбур бўлган AҚШ фуқароларига жиддий молиявий босим келтириб чиқарди.

Шундай қилиб, бензин, озиқ-овқат ва ижара нархи октябрь ойида ўтган ойга нисбатан 0,2 фоизга, ўтган йилга нисбатан 2,6 фоизга ошди. Октябрь ойида асосий инфляция 2,4 фоиздан 2,6 фоизгача бироз кўтарилди ва эҳтимол Федерал захира банки яқин келажакда ставкаларни пасайтириш режаларини давом эттириши мумкин.