Маълумки, куни кеча 50 дан ортиқ ислом ва араб давлати етакчилари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ва Араб Лигасининг иккинчи фавқулодда йиғилишида иштирок этди.

Мазкур навбатдан ташқари саммитда сўзга чиққан Эрон вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги тажовузини тўхтатиш бўйича халқаро механизм самарасизлигини танқид қилиб, мақсадга эришиш учун ислом ва араб етакчиларини “жамоавий ҳаракат”га чақирди. У уч асосий босқични ўртага ташлади: Исроил ҳужумини тўхтатиш, ҳарбий ҳаракат яна содир бўлмаслиги учун зарур чоралар кўриш ҳамда Фаластин ва Ливан халқига етказилган зарарни етарли даражада қоплаш.