ФОТОРЕПОРТАЖ
Куз – йиғим-терим фасли. Айни дам деҳқону соҳибкорлар меҳнати маҳсули – ҳосилни йиғиб олиш билан банд.
Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманининг Жузимбағ овулида яшовчи Дамегул Худойберганованинг олма боғида ҳам ҳосил ҳар йилгидан мўл. Боғдаги сариқ, қизил, яшил рангдаги олмаларни кўриб, кўзингиз қувнайди.
– 2017 йил давлатдан ижарага 21 гектар ер олиб, “Агроимпекс” фермер хўжалигини ташкил қилган эдик, – дейди Дамегул опа. – Шундан 10 гектар майдонда интенсив усулда янгидан боғ барпо қилдик. Дарахтларни замонавий, сувни тежовчи технологиялар ёрдамида суғорамиз. Бу йил ҳосилдорлик анчайин яхши. Демак, даромадимиз ҳам шунга яраша мўл бўлади.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА