Нукусда гандбол бўйича бир ҳафта давомида эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги якунланди.
Эътиборлиси, бир неча йилдан буён мамлакат кубогини қўлдан бой бермай келаётган Олмалиқ шаҳрининг ОКМК эркаклар ва аёллар жамоаси қорақалпоғистонлик гандбол усталарига иккала биринчиликда ҳам бой бериб ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлди.
Жумладан, аёллар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси биринчи, ОКМК жамоаси иккинчи, Самарқанд вилояти жамоаси учинчи ўринларни эгаллаган бўлса, эркаклар ўртасида биринчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси, иккинчи ўринни ОКМК, учинчи ўринни Хоразм вилояти “Маъмун университети” жамоалари қўлга киритди.
Ғолибларга кубок ва эсдалик совғалари топширилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.