Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида стол тенниси бўйича давом этаётган “WTT Youth Contender” турнирида яна икки нафар спортчимиз совриндорлар қаторидан жой эгаллади.
Халқаро турнирнинг U-15 ёш тоифасидаги микст дастурида қатнашган Аружан Камалова ҳамда Тимурбек Нурмонов яккалик беллашувларда 3-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, халқаро турнирнинг илк кунида маҳоратли теннисчимиз Аделина Ҳасанова U-13 ёш тоифасида кумуш медалга сазовор бўлган эди.
Т.Рўзиев, ЎзА