ФОТОРЕПОРТАЖ
Тошкентда қиличбозлик спорти (сабля, шпага, рапира) бўйича Ўзбекистон кубоги баҳсларига старт берилди.
Дастурга кўра, мусобақа жорий йилнинг 16-21 октябрь кунлари пойтахтимиздаги «Пахтакор» залида бўлиб ўтади.
Мусобақанинг илк куни саблячи қиличбозлар яккалик баҳсларида куч синашди, унда 80 нафарга яқин спортчи иштирок этди.
Сабля йўналишидаги қиличбозлар ўртасида қорақалпоғистонлик спортчи Нурсултон Кенесбоев биринчи ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, қизлар орасида жиззахлик спортчи Севара Ғаниева энг кучли эканлигини намойиш этиб, олтин медаль ва кубок соҳибаси бўлди.
Мусобақа 21 октябрга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА