Жорий йил республикамиздан «Ҳаж-2018» сафарига борувчи бир гуруҳ юртдошларимиз Хива шаҳрига саёхатга бориб қайтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги «Ички туризмни фаол ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, шунингдек, фуқораларни мамалакатимизнинг маданий-тарихий мероси ва табиий бойликлари билан таништириш бўйича тасдиқланган «Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастури бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда тадбирлар ишлаб чиқилди. Шунга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташки қилиш ва ўтказиш масалалари бўйича комиссия томонидан ушбу тадбир ташкил қилинди. Сафар давомида юртдошларимиз қадимий ва навқирон Хива шаҳрининг табаррук қадамжоларини зиёрат қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йили республикамиздан 153 фуқоранинг «Ҳаж-2018» сафарига бориши кутилмоқда. Улар шу йили 7-август куни Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортидан Тошкент-Мадина йўналиши бўйича учувчи рейс билан жўнаб кетади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги