Оқ уй матбуот хизмати тарқатган хабарда АҚШ Президенти Жо Байден чет эл компаниялари ва жисмоний шахсларга мамлакат сайловларига аралашганлик учун санкция қўллаш имконини кўзда тутувчи фармонни яна бир йилга узайтирди.
– Қўшма Штатлардаги сайловларга чет эл аралашуви ёки жамоатчилик ишончини йўқотиш таҳдиди сабабли 13848-сонли Ижро қарорида эълон қилинган фавқулодда вазият яна бир йилга узайтирилади, – дейилган Оқ уй баёнотида.
Мазкур ҳужжат юридик ва жисмоний, жумладан Россиядан келган шахсларга нисбатан сайлов жараёнига таъсир ўтказишга уриниши муносабати билан санкция қўллаш учун расмий асос бўлиб хизмат қилади.
Байден таъкидлашича, хорижий кучлар АҚШдаги сайловларда натижани ўзгартириши ёки овоз сонига таъсир ўтказиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай далил бўлмаса-да, айримлар тарихан Американинг эркин ва очиқ сиёсий тизимидан фойда олишга интилиб келган.