Турли соҳалар каби давлат молиясини бошқариш йўналишида ҳам Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик кўлами йил сайин кенгаймоқда.

Мамлакатимиз иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Гулнора Раҳимова ҳамда Россия Федерал ғазначилиги раҳбари ўринбосари Александр Михайлик бошчилигидаги делегация ўртасидаги учрашув фикримизга яққол мисол.

Мулоқот давомида жаноб Михайлик ва Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси Муродбек Отажанов мавжуд 7 йиллик самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.

Дарвоқе, 2023 йил Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва Россия Федерацияси Федерал Ғазначилиги ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланган.

Шерикликни ривожлантиришга тайёрликларини билдирган меҳмонлар учрашувдан сўнг қўмита фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Марҳабо Ҳожиакбарова, ЎзА